Пиёдаларга йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 136-сонли автобус ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермагани акс этган видео тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Тошшаҳартрансхизмат АЖ матбуот хизмати изоҳ берди.

    Маълум қилинишича, “2-автобус саройи” филиалига бириктирилган 136-сонли автобус ҳайдовчиси А.Н. Олмазор тумани Сақичмон кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда йўл ҳаракати қоидалари талабларини қўпол равишда бузган.

    Ҳайдовчи тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдаларга йўл бермай, йўл қатнов қисмининг ўнг томонидан ҳаракатланган.

    Ҳозирда ҳайдовчи A.Н. билан “2-автобус саройи” филиали ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди”, дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates