Покистонда автобус дарёга тушиб кетди, қурбонлар бор

    Покистон шимолида 27 йўловчиси бўлган автобус Ҳинд дарёсига тушиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Гилгит-Балтистон ҳукумати баёнотига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

    Қолган йўловчилардан 12 нафари бедарак йўқолган, бир йўловчи эса жароҳатлар билан омон қолган. Ҳокимиятнинг дастлабки маълумотларига кўра, автоҳалокат тезликни ошириши ва ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани туфайли содир бўлди, деб хабар беради report.az.

    Маҳаллий Geo телекомпаниясининг хабар беришича, автобус Покистоннинг Чаквал туманига кетаётган тўй кортежига ҳамроҳлик қилган.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates