Энди "COVID-19" бўйича тест натижаларини телеграм-бот орқали олиш мумкин

    Ўз вақтингизни тежанг! @coronavirustest_testingbot имкониятларидан фойдаланинг!

    Пандемия эълон қилингандан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг АКТни ривожлантириш (ITMed) маркази ходимлари коронавирус бўйича ПЗР-тестлар натижалари бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва умумлаштиришга хизмат қиладиган coronavirus-test.uz (http://coronavirus-test.uz/) ахборот тизимини ишлаб чиқи, жорий этган эди.

    Бундан аввал, коронавирусга ПЗР тест топширганлар бир неча кундан кейин лабораториядан тест натижаларини олиш учун шахсан ўзи келиши талаб этилар эди. Бу ҳолат лабораторияларда одамларнинг тирбандликларини юзага келтирарди, лабораторияларнинг ўзи эса натижаларни чоп этиш ва беморларга етказиш учун узоқ давом этадиган жараённи бошдан кечирардилар. Юқоридаги жараёнларни соддалаштириш ва беморлар томонидан "COVID-19" учун ПЗР тести натижаларини тезда олинишини таъминлаш мақсадида @coronavirustest\_testingbot махсус nелеграм-бот яратилди.

    Энди "COVID-19"га ПЗР тести топширган фуқаролар уйларидан чиқмаган ҳолда тест натижаларини билиб олишлари ва тест натижалари акс этган расмий бланкни масофадан туриб юклаб олишлари мумкин.

    Бунинг учун @coronavirustest_testingbot nелеграм-ботига кириш ва намуна топширувчининг паспорт маълумотларини AB1234567 форматида ботга юбориш талаб қилинади. Сўнг КУН.ОЙ.ЙИЛ форматида туғилган йили санасини киритади. Телеграм-бот ПЗР тести натижасини ("Манфий" ёки "Мусбат") акс эттиради ва расмий шакл (бланк)ни юклаб олиш ва чоп этиш мумкин бўлган ҳаволани тақдим этади.

    "COVID-19"га ПЗР тести натижаларини тасдиқлаш учун берилган ушбу расмий шаклда электрон тарзда ўқиладиган QR-код мавжуд бўлиб, у "COVID-19" учун ПЗР тести натижалари тақдим этиш зарур бўлган жойлардан (масалан, аэропортларда) ўтишни анча тезлаштиради.

    Ҳозирда koronavirus-test.uz (http://coronavirus-test.uz/) ахборот тизимига қуйидаги 40 та лаборатория уланган бўлиб, уларда "COVID-19"ни аниқлаш учун топширилган ПЗР тестлари натижаларини @coronavirustest_testingbot nелеграм-боти орқали билиш мумкин:

    - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази;

    - Республика вирусология илмий текшириш институти;

    - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази;

    - Сирдарё вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Бухоро вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Жиззах вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Тошкент вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Андижон вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Сурхондарё вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Навои вилояти СЭО ва ЖСХ;

    - Қорақалпоғистон Республикаси СЭО ва ЖСХ ;

    - Тошкент шаҳри ОИТСга қарши курашиш маркази;

    - Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази;

    - Республика Инновацион технологиялар вазирлиги хузуридаги илғор технологиялар маркази;

    - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий поликлиникаси;

    - “Hi Tech Laboratories”;

    - “Vitros Diagnostics”;

    - “The Free-Joy Medical Laboratory”;

    - “Doctor-Di Gospital”;

    - “Repro Test”;

    - “Соғлом табассум”;

    - “Intermed Innovation";

    - “Biotest Medical”;

    - “Biogen Med”;

    - “Defactum Laboratories”;

    - “Eurolab”;

    - “Genotexnologiya”;

    - “Gamma Med Clinic”;

    - “Fergana Primus Diagnostic Innovation Med”;

    - “Jacksoft Medical Diagnostics Services”;

    - “Medical Centre” (Nukus);

    - “Parizoda Medical Service”;

    - “Тиббиёт дунёси”;

    - “Hana Itc”;

    - “Alfa Diagnostic”;

    - “Самарқанд тиббиёт диагностика”;

    - “Gemo-Test”;

    - “Ассалом лаборатория диагностика маркази”;

    - “Ideal Diagnostic”.

    Ўз вақтингизни тежанг! @coronavirustest_testingbot имкониятларидан фойдаланинг!

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates