Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳар йили 1 августга қадар буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нархи оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.