Қайд этилишича, эндиликда ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун my.gov.uz орқали онлайн ариза қолдириш мумкин.
Онлайн ариза бериш учун аввал my.gov.uz порталига кирилади ва рўйхатдан ўтилади. Сўнг тегишли хизмат танланади ва сўралган маълумотлар тўлдирилади. Барча маълумотлар тўғрилиги тасдиқлангач “Юбориш” тугмаси босилади.
Йўлланган ариза ва маълумотлар ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган муддатда ўрганилгач натижаси талабгорга электрон шаклда маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аризада келтирилган маълумотлар тўғрилигига номзоднинг шахсан ўзи жавобгар бўлиб, сохта ёки нотўғри маълумотлар тақдим этиладиган бўлса, талабгор саралашдан четлаштирилиши мумкин.



