Эндиликда мижоз банк тизимидаги коррупция ҳолатлари ҳақида раҳбариятга тўғридан-тўғри хабар бериши мумкин

    Бу ҳақда АТ Халқ банки томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

    Унда айтилишича, “Quick state” мобил иловаси тизимда коррупцияга қарши курашиш ва қонунбузилиш ҳолатларини қисқа фурсатларда аниқлаш имконини яратмоқда. Бунда фойдаланувчи маълумотни аноним ёки шахсини ошкор этган ҳолда тақдим этиши мумкин.

    Мутасаддиларнинг таъкидлашича, масофавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ўтган йилнинг май ойида Жиззах шаҳрида “Call center” алоқа маркази ишга туширилди. Ушбу янги тизим, айниқса пандемия шароитида аҳолига қўл келди. Айни пайтда банк мижозлари мурожаатлари “Call center” ходимлари томонидан ўрганилиб, тўғридан-тўғри ҳал қилиб берилмоқда. Қўнғироқ қилиб навбатга тушиб, алоқа ўрната олмаганларга марказ операторларининг қўнғироқ қилишлари ҳам йўлга қўйилган.

    “Call center”да мижозларга йўқотилган пластик картани блоклаш ёки блокдан чиқариш, балансини ва ўтказмалар тарихини билиш, “Humo” пластик картаси эгаларига “СМС хабарнома” хизматини ёқиш, жисмоний шахслар кредитлари тўлови учун ID рақамларини билиб бериш ва чакана кредит маҳсулотларига ариза қабул қилиш, ҳисобрақам қўшиш ва ёпиш, блокка қўйиш ва блокдан чиқариш, мобиль телефон ўзгарганда янги телефонда иловани актив ҳолатга келтириш, юридик мижозларга картотека қарздорликлари ҳақида маълумот бериш каби хизматлар кўрсатилмоқда.

    Бундан ташқари, банк фаолиятини трансформация қилиш мақсадида 5 та хорижий компания билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ушбу жараёнга амалий ёрдам кўрсатиш учун хориждан 7 нафар малакали хорижий мутахассис жалб қилинди.

    — 2020 йилда 64 та “Банк хизматлари маркази” ташкил этилиб, уларнинг сони 100 тага етказилди, — деди банк бошқаруви раиси ўринбосари Дониёр Акрамов. — Шунингдек, ўтган йилда “24/7 – куну тун” режимида ишлайдиган “Электрон офислар” 184 тага оширилиб, улар сони 308 тага етказилди. Бундан ташқари, ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 12 дона автоматлаштирилган тўловларни қабул қилиш қурилмаси ишга туширилди. Бу қурилмалар орқали карта балансини тўлдириш ҳамда инкассация амалиёти жорий этилди.

    Жисмоний шахслар учун “Oilaviy biznes” мобиль иловаси ишлаб чиқилганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. У орқали оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир давлат дастурлари асосида “онлайн” тарзда ажратиладиган имтиёзли кредитларни олиш имконияти яратилган. Ўтган йилнинг февраль ойида жисмоний шахслар учун “Xalq mobile” мобиль иловасининг янги версияси, юридик шахслар учун “Xalq biznes” мобиль иловаси яратилган.

    Бундай янгиланишлар натижасида Халқ банки томонидан 2020 йилда жами 249 минг 400 дан ортиқ мижознинг 9 трлн. 11 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилиб, 86 минг нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates