Энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш бўйича 36 ҳолат аниқланди

    Қонунбузилишга йўл қўйган 7 нафар шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

    Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 19 май куни 5,2 МВт қуёш панели, 400 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 378 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 826 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.

    Натижада, 1,9 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 2,8 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

    Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 7 нафар шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

    Шу билан бирга, энергия ресурсиларни беҳуда сарфлаш бўйича 36 та ҳолат аниқланиб, 36 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 11 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates