Ҳаётга чанқоқлик санъатсевар ёшларнинг юз-кўзларида намоён бўлди

    Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида нуфузли кўрик-танловлар ғолиблари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирокида маданий учрашув ўтказдик.

    Бугун ёшларга яратилган имтиёзлар уларнинг ҳар бир жабҳада, хусусан, адабиёт, санъат ва маданият соҳасида эришаётган муваффақиятларида акс этаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

    Ўз тенгдошлари орасида изланувчанлигию шижоати билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар даврасида эса буни янада теранроқ ҳис қилдик.

    Учрашув давомида Давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санʼат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таʼминлаш ва ёшларни профессионал санъат асарлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси тасарруфидаги “Сўғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри томонидан лекторий концерт дастури ташкил этилди.

    Ёшларни кузата туриб, санъат ҳақиқатдан ҳам руҳият даволовчиси, ҳаётга чанқоқликни, яшаш завқини оширишга хизмат қилишига яна бир бор амин бўлдик. Ўйлаймизки, бугунги учрашув юз-кўзларида бугунги ислоҳотлардан мамнунлик ҳисси зоҳир бўлган ёшларимизда унутилмас таассуротлар қолдирди.

    Озодбек НАЗАРБЕКОВ,

    Маданият вазири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates