баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Энг фаол банклар рейтинги янгиланди

    Икки хорижий банклар ҳам умумий рейтингда ўз ўринларини 1 поғонага яхшилади.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Жорий йилнинг учинчи чоракдаги рейтинг етакчилари ўз ўринларини сақлаб қолишди ва “Капитал банк”, “Ҳамкор банк” ва “Траст банк” энг фаол банклар учлигини бошқаришда давом этмоқда. “Агробанк” ва “Турон банк” тез ўсиш суръатларини кўрсатган, “Халқ банки” ва “Асака банк” каби банкларнинг рейтингдаги позициялари бироз ёмонлашган.

    Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга ажратилган, яъни йирик банклар ва кичик банклар рейтинги ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида тузилган. Бунда кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида ёки фақат битта ҳудудда фаолият юритувчи банклар киритилган.

    Йирик банклар фаоллик рейтингидан ўрин олган 17 та йирик банк орасида “Капитал банк” етакчи бўлиб, ўз ўрнини 2020 йил 2-чоракдан буён сақлаб келади. Хусусан, банкнинг муддатли депозитлари ҳажми ўтган чоракка нисбатан 27,1 фоизга ошди ва 5,8 триллион сўмни ташкил этди. Муддатли депозитларнинг кредитларнинг умумий миқдорига нисбати 90 фоизга етди (банк тизими – 24%).

    “Ҳамкор банк ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди ва умумий рейтингда 2-ўринни эгаллашда давом этмоқда. Мазкур банк молиявий оммабоплик, активлар сифати ва даромад олиш салоҳияти бўйича юқори натижаларга эришди.

     “Траст банк” даромад олиш салоҳияти ва ликвидлилик бўйича етакчиликни сақлаб қолган ҳолда, энг фаол банклар учлигидан жой олди.

    Кичик банклар фаоллик рейтингида иштирок этган 14 та молиявий муассаса орасида “Давр банк”, “Зираат банк” ва “Универсал банк” лар кучли учликка киди. Икки хорижий банклар – “Тенге банк” ва “ЎзКДБ” умумий рейтингда ўз ўринларини 1 поғонага яхшилади.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистондаги 31 тижорат банклари учун “Банклар фаоллик индекси” ишлаб чиқилган. Марказ мазкур индексга асосан ҳар чоракда банклар рейтингини янгилаб боради. Ушбу тадқиқот банк тизими активларида хусусий сектор улушининг ўзгаришини мониторинг қилиш, шунингдек мамлакатимиз банк тизимида ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

    Рауф НУРУЛЛАЕВ

    No date selected
    December 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates