Энг кўп депонентланган муаллифлик ҳуқуқи объектлари – Фарғона давлат университетида!

    Таълим 21 феврал 2023 1196

    Маълумки, ҳар қандай муаллифлик объекти муаллиф томонидан қонуний асосда бошқарилиши ва тасарруф этилиши мумкин. Бунинг учун дастлабки қадам муаллифлик объектига нисбатан давлат муҳофазасини қўллаш, яъни ушбу объектни депонентлаш муҳим ҳисобланади.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида сақланиши, ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнини мувофиқлаштириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан амалга оширилиши, сақловга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳужжат объектнинг электрон назорат нусхаси Ягона базага киритилгандан сўнг тақдим қилиниши белгиланган.

    Интеллектуал мулк маркази томонидан ўтказилган таҳлилий ҳисоботларга кўра, 2022 йилда депонентланган муаллифлик ҳуқуқи объектларининг сони 1395 тани ташкил қилиб, шулардан 1065 таси олий таълим муассасаларига тегишлидир. Кузатувлар натижасига кўра, олий таълим муассасалари орасида энг кўп депонентланган муаллифлик ҳуқуқи объектлари Фарғона давлат университетига тўғри келмоқда.

    Депонентлаш учун топширилаётган муаллифлик ҳуқуқи объектларининг катта қисмини олий таълим тизимида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқув-услубий, ўқув-техник қўлланмалар, дарсликлар форматидаги электрон дастурлар ташкил этади.

    Эътироф этиш зарурки, Фарғона давлат университетида муаллифлик ҳуқуқи объектларини депонентлаш кўрсаткичи охирги икки йилда сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Бу эса университетнинг интеллектуал мулк салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган фаолият кўламини яққол кўрсатиб берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates