Ўтган йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев республикада рўйхатга олинган 8 мингдан зиёд кўча бошилар билан учрашиб, улар Республика Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш кенгаши томонидан муносиб моддий-маънавий қўллаб-қувватланиб келинди.
Натижада маҳаллаларда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларини тарғиб қилишда кўча бошилари маҳалла еттилигининг чинакам кўмакчисига айланди. Маҳаллаларда жамоатчилик назорати кучайиб, алоҳида кўча бошилар институти вужудга келди. Муҳими, Вазирлар Маҳкамаси томонидан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи махсус ҳужжат қабул қилинди.
Ҳудудларда энг фаол кўча ва овул бошиларини янада рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Республикамиздаги 452 та маҳалладаги кўча бошилари ўртасида маҳалла, туман (шаҳар) ва Республика босқичидан иборат "Энг намунали кўча бошилари" Республика танлови эълон қилинган эди.
Шу асосда танловнинг якуний босқичи ғолиблари тақдирланди.
Республика босқичи ғолиблари – Нукус шаҳри «Нәўпир» маҳалласи «Ақмаңғыт» кўча боши бийи К.Сийдаметов, Элликқальа тумани «Ибн Сино» маҳалласи «Ғафур Ғулам» кўча боши бийи Т.Қурбанов, Чимбой тумани «Қаракөл» маҳалласи «Қ.Айымбетов» кўча боши бийи А.Сарбаев, Беруний тумани «Гүлистан» маҳалласи «Ушқын» кўча боши бийи Х.Ибадуллаев ҳәм Хўжайли тумани «Абат» маҳалласи "Автомобиль жолы" кўча боши бийи К.Садуллаевлар деб топилди.
Ғолибларнинг ҳар бири Қорақалпоғистон Республикаси Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш кенгаши томонидан 20 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди, деб ахборот беради Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси ахборот хизмати.
Минажатдин КУТЛЫМУРАТОВ,
«Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири.