Жамоатчилик коррупция ҳақида хабар бериш оқибатларидан қўрқади — тадқиқот

    Жамоатчилик коррупция ҳақида хабар беришга қай даражада тайёр эканини баҳолашга қаратилган тадқиқот ўтказилди.

    Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

    Тадқиқот натижаларига кўра:

    - Жамоатчилик кўпинча коррупцияни порахўрлик ва қариндош-уруғчилик деб тушунади.

    - 50 фоиздан ортиқ респондентга кўра, коррупция — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва қариндош-уруғчилик, 40 фоиздан камроғи учун эса қимматбаҳо совғалар беришдир.

    - Аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, балки миннатдорчилик деб билади.

    - Пора олиш (88,4 фоиз) ва пора бериш (68,4 фоиз) кўпчилик томонидан қораланади, аммо яхши хизмат учун кичик совғалар одатийдек қабул қилинади.

    - Респондентларнинг 74,0 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга, жумладан, 82,2 фоизи электрон платформа ёки мобил илова орқали хабар беришга тайёр.

    - 12 фоиз респондент коррупция ҳақида хабар беришни салбий ҳолат деб ҳисоблайди.

    - Хабар бермасликнинг асосий сабаблари сифатида коррупциядан ўзлари манфаатдорлиги (19,8 фоиз) ва кимга мурожаат қилишни билмаслик (20,4 фоиз) қайд этган.

    - Сўралганларнинг ярми хабар бериш оқибатларидан қўрқади, 13,8 фоизи эса миннатдорчилик белгиси сифатида ўзи хоҳлаб пул беришини таъкидлади.

    - Респондентларга кўра, «Суюнчи», «тўёна», «раҳмат» кабилар ҳам фақатгина миннатдорлик, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш учун ихтиёрий тарзда амалга оширилади.

    - 64 фоиз респондент коррупцияга қарши курашувчи идораларга ишонади.

    Тадқиқотнинг тўлиқ натижалари билан бу ердаги ҳавола орқали танишинг.

    Маълумот ўрнида: Мазкур тадқиқот Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш комиссияси, БМТ Сеул сиёсат маркази ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates