​Эпидемиологик вазиятни яхшилаш — барча имкониятлар ва кучларни сафарбар қилишни талаб этмоқда

    Суҳбат 27 июл 2020 32073

    Жорий йилнинг 23 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфецияси тарқалишига қарши олиб борилаётган тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

    10 июлдан бошлаб мамлакатда амал қилаётган кучайтирилган карантин чоралари натижадорлиги атрофлича таҳлил қилинди ҳамда Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди. Мамлакатда эпидемиологик вазиятни ўнглаш зарурати давлат идоралари, жамият институтлари ва аҳолимизолдига мухим вазифалар қуяётгани яна бир бор таъкидланди.

    Мухбиримиз ушбу ва бошқа мазуларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Шафоат Нуруллаева билан суҳбатлашди.

    — Мамлакатимизда амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифи киритилди ва уни қўллаш кўзда тутилмокда. Бу борадаги фикрингиз?

    Ушбу зарурат худудларда эпидемиологик вазиятни мустаҳкамлаш ҳамон долзарб бўлиб қолаётганини ва бу борада нафақат давлат, балки жамиятимизнинг ҳам барча имкониятларини кенг ишга туширишни, шунингдек, муаммони енгиб ўтиш учун кучларни бирлаштириш лозимлигини ҳам англатади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, авваламбор, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият бевосита давлатимиз Раҳбари томонидан назоратга олинган. Ҳар бир йиғилишда бу масалага эътибор қаратилмоқда, аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда, чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Муаммони енгиш борасида бу жуда муҳим ёндашув бўлиб, амалда ҳеч бир фуқаро бундай кўринмас ёв олдида ёлғиз эмаслиги, аксинча, давлат ҳимоясида эканлигидан далолат беради.

    Хусусан, ўтган сўнги 10 кун давомида Давлатимиз раҳбари томонидан қатор селектор йиғилишларининг ўтказилиши ва уларда энг асосий масалалардан бири сифатида мамлакатимизда COVID-19 пандемиясига қарши кураш масалаларинг муҳокама қилиниши бу борадаги вазифалар нақадар жиддийлигини билдиради.

    Шу ўринда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида ҳам тўхталиб ўтиш зарур. Зеро, бу кутилмаган глобал муаммо барча мамлакатларни саросимага солгани, ундан даво имкониятлари ҳалигача яратилмагани боис кўплаб давлатлар ҳамон ўзларини ўнглаб ололмаётгани бор гап. Айрим мамлакатларда коронавирус таркалишининг яна кучаяётгани ҳам кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб дунё бўйича ушбу касалликдан зарарланганлар сони 15,5 млн. кишидан ошганини кўриб турибмиз. Ҳар кунлик ўсиш 275 мингдан ортиқ кишини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг 1 апрелида 925 минг кишини ташкил этган бўлса,май ойи бошига уларнинг сони 3,3 млн. кишига етди. Дунё бўйича бугунги кунгача ўсиш 1 апрелга нисбатан 16 баробарни,май ойи бошига нисбатан, яъни купгина мамлакатларда карантин чоралари юмшатилишидан бошлаб, 6 баробарни ташкил қилмоқда.

    Мутахассислар, дунёда бундай эпидемиологик ҳолатнинг кучайиши айнан карантин чораларининг юмшатилиши, ёки айрим мамлакатларда уларнинг бекор қилиниши ва, айниқса, ушбу шароитда кўплаб одамларнинг санитар-эпидемиологик ва ижтимоий қоидалага риоя қилмай қўйгани сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда. Қайд этилмоқдаки, коронавирус инфекциясини биринчилардан бўлиб қарши олган ва у билан курашган Осиё-Тинч океани ва Европа минтақаларида жойлашганкатор давлатларда жорий йил май ойининг ўрталари ва июнь ойидан бошлаб карантин чораларининг енгиллашрилиши ёки умуман бекор қилиниши, шу билан бирга кафе, ресторан ва шунга ўхшаш кўнгилочар жойларнинг, жамоат транспортининг ишлаши, туризм фаолияти, ички авиақатновларга рухсат берилиши ушбу инфекциядан зарарланганлар сонининг ошишига олиб келди.Натижада, кўриб турганимиздек, катор давлатлардакучайтирилган карантин чораларини қайтариш ёки уни қисман қўллаш зарурати юзага келди. Европанинг айрим мамлакатларида (хусусан Франция, Буюк Британияда)аҳоли гавжум жойларда медицина никобларини тақиб юриш мажбур қилиб қўйилди.

    Мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат тўғрисида гапирсак, жорий йилнинг 16 май ҳолатига, яъни қатъий карантин чоралари енгилаширилган кунга қадар коронавирус инфекциасидан зарарланганлар сони 2738 кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб касалланганлар сони 19 мингга етди ёки 7 баробарга купайди. Кузатувлар кўрсатмоқдаки, бундай вазият юзага келишига қатъий карантин чораларни енгиллаштирилганидан кейин айрим корхоналар ва аҳолимиз орасида сақланиб қолинган карантин талабларига (гигиена қоидалари, ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва бошқа қоидаларга) риоя этмаслик асосий сабаблардан бири бўлди, дейиш мумкин.

    Шу боис, коронавирус инфекциясининг тарқалишини жиловлашда энг асосий вазифалардан бири – тегишли карантин чораларининг барча томонидан қатъий қўлланишидир. Яъни, ушбу касалликнинг геометрик прогрессияда ўсишига йўл қўймаслик мақсадида, “касалланиш занжирини узиш” учун ўзимизни айрим ҳатти-ҳаракатлардан тийишимиз зарур. Бунинг ўта муҳимлиги минг йиллар олдин буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино томонидан исботлаб берилганини ҳаммамиз яхши биламиз. Эсланг, ретро бадиий фильмларимиздан бирида Ибн Сино бошқа бир буюк аждодимиз – Беруний билан учрашганда айнан шу хақда фикр юритади. “Бундай касалликни енгиш учун нима қилиш лозим?”, деган саволга жавобан Ибн Сино: “авваламбор, қурқувни енгиш, шунингдек, тозаликка ва ўз-ўзини ижтимоий ҳимоялашга қатъий риоя қилиш, аҳоли гавжум жойларга бормаслик” каби тавсияларни беради. Ушбу талаблар бугунги COVID-19 падемияси шароитида ҳам ҳамон долзарб аҳамиятга эга эмас-ми?!

    — Ҳақиқатдан ҳам шундай. Афсус билан айтиш лозимки, жорий йилнинг июнь ойидан қатъий карантин талабларининг енгиллаштирилиши шароитида касалланишнинг ошиши билан тўқнаш келдик. Шифохоналарда жой етишмаслиги, тез тиббий ёрдамнинг кечикиши тўғрисида шикоятлар сони ортди. Шу тўғрисида фикрингизни айтиб ўтсангиз.

    Бунинг кўп сабаблари бор деб ўйлайман. Хабардорсиз, Президентимиз томонидан Тошкент шаҳар ҳокимига, ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирига йўл қўйилган хатоликлар учун ҳайфсан эълон қилинди. Умуман олганда, соғлиқни сақлаш тизимида анча муаммолар йиғилиб қолган. Афсуски, бу соҳага кўп йиллар давомида етарли даражада эътибор қаратилмаган. Яқинда, давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу соҳани ислоҳ қилишга киришилгани, кўп мауммо ва камчиликларни борлиги кўрсатмоқда. Аммо, буларни муаммоларни бир лаҳзада ечиб бўлмайди.

    Шу билан бирга, таъкидлаб ўтмоқчиманки, дунёда эпидемиологик вазиятнинг бирданига кескинлашуви соғлиқни сақлаш соҳадаги муаммолар нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам долзарб эканлиги кўзга ташланди. Ҳеч бир мамлакатда коронавирус инфекциясинининг тарқалиши кўлами ва табиатини олдиндан айтиб беришнинг имконияти йўқ эди.

    — Юқорида таъкидлаганингиздек, COVID-19 билан касалланганлар сонининг ортишига карантин чораларининг юмшатилиши шароитида аҳоли орасида сақлаб қолиниши шарт қилиб белгиланган айрим гигиеник ва ижтимоий талабларга қатъий риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам сабаб бўлгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтсангиз.

    Бундай кўпсонли одамлар касалланиши билан боғлиқ вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган барча омиллар ягона тизим доирасида, узаро боғлиқ ҳолда ҳаракатланиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Хусусан, пандемик вазиятни барқарорлаштиришнинг натижадорлиги самарали бошқарув тизими, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасинингмустаҳкамлиги, беморларни даволаш учун яратилаётган шароитлар, шунингдек, мамлакат иқтисодиётидаги вазият билан бир қаторда аҳолининг тиббий маданияти, унинг пандемия шароити талаб қиладиган қоидаларга тўлиқ ва қатъий риоя қилишига ҳам жиддий равишда боғлиқ, десак тўғри бўлади.

    Шу маънода айтиш лозимки, май-июнь ойларида қатъий карантин чораларни анчагина енгиллаштирилганлиги, айрим корхоналар ва аҳоли орасида “бошқача” қабул қилинди. Жамиятда, гарчи ҳар кун оммавий ахборот воситалари, медицина муассасалари ва жамоат ташкилотлари томонидан пандемиянинг оғир оқибатлари тўғрисидаги огоҳлантиришлар ҳамда карантиннинг сақлаб қолинган айрим муҳим талабларига риоя қилиш зарурлиги ҳақидаги чақирувларга қарамасдан, “карантин бекор бўлди, энди олдинги ҳаёт тарзига қайтамиз” деган тушунча ва ҳатти-ҳаракатлар кучайгани кузатилди.

    Масалан, мамлакатда ўрнатилган карантин талабларига жойларда ва пойтахтимизда беписандлик билан қараб, уларга риоя этмасдан 300-350 кишилик ёки бир хафта – 10 кун давомида 30 кишидан иборат тўйлар ўтказиш, бунинг натижасида бир неча юзлаб кишилар коронавирус инфекиясини юқтиргани тўғрисида хабарлар кўп тарқалди.Бу эса, ушбу касалликнинг вакцинаси ва даво дориси ҳали топилмаган шароитда мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг жиддийлашуви сабабларидан бири бўлди.

    Шундай сабаблардан яна бири– умумий овқатланиш корхоналарига, яъни одамлар тўпланиши мумкин бўлган тармоқларга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятини ташкил қилишга рухсат берилгандан кейин, уларнинг аксарияти ушбу қоидаларга риоя қилишмади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида кўплаб ахборотлар тарқалганидан хабардорсиз. Хусусан, белигиланганидек 4 кишидан ортиқ бўлмаган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиш ўрнига, умумий овқатланиш корхоналари 10 ва ундан ортиқ кишилар иштирокида туғилган кун ва зиёфатлар ўтказилишига йўл қўйган кўплаб кузатилди.

    Қолаверса, жамоат транспортларида ўрнатилган карантин қоидаларига риоя этмасликҳам (хусусан, автоулов салонларида йўловчилар сонининг кўп бўлишига йўл қўйиш) ушбу касаллик билан зарарланганлар сони ортишига яна бир сабаб бўлди, дейиш мумкин.

    Бундан ташқари, деҳқон ва кийим-кечак бозорларида белгиланган карантин қоидаларининг бузилиши, иссиғи бўла туриб бозор ҳудудига савдогар ва харидорлар киришига рухсат берилиши, бозорлар ҳудудида ниқобсиз ёки номигагина ниқоб тақиб юришҳолатларининг бозор маъмуриятлари томонидан етарли даражада назорат қилинмаганлиги ҳам салбий оқибатларга – аҳоли орасида коронавирусдан зарарланиш ҳолатларининг ортишига таъсир қилди.

    Яна бир ташвишли ҳолат ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим кишилар медицина ниқобларини ўз соғлиғини ўйлаб эмас, балки “талаб этилаётгани учун”гинатақишаётганлари кўзга ташланмоқда. Ниқобларни бир неча кунлаб, алмаштирмасдан тақиб юришни одат қилганлар ҳам йўқ эмас. Бу антисанитария ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкинлигини мутахассислар тасдиқлашмоқда. Бугунки кунда ниқобларни аптекалардан сотиб олиш анча бемалол бўлиб қолганини, қолаверса, бир парча матодан уй шароитида ҳам шундай ниқобларнинг бир нечтасини тикиб олиш, уни ювиб, дазмоллаб ишлатиш мукинлигини инобатга олиб, бу борадаги тушунтириш ишларини кучайтириш лозим деб уйлайман.

    — Агар биз инфекция аҳоли орасида кўп тарқалиб кетганлиги сабабли ўрнатилган чекловларни, кўпчилик экспертлар томонидан маслаҳат берилаётгани боис бекор қилсак, бу касалликдан зарарлинишнинг ҳар кунлик сони бир неча баробарга ошиши мумкин. Бундай вазиятни ўнглашга биз тайёрмизми? Ҳаммага малакали тиббий ёрдам кўрсата оламизми? Беморларимизни оғир аҳволдан қутқара оламизми?

    Ушбу масалага жиддий қаралаётгани боис ҳам карантин талаблари амал қилишини яна узайтириш чоралари белгиланмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, шифокорларимизни, соғлиқни сақлаш тизими ходимларини қанча танқид қилмайлик, бугунги кунга келиб эпидемологик ҳолат ўнгланмоқда. Тез тиббий ёрдам фоалияти нормаллаштирилмоқда, касалланганлар учун қўшимча жойлар яратилмоқда, яқинда мамлакатимизга Германия ва Турциядан таниқли мутахасислар таклиф қилинди. Шу билан бирга эсдан чиқармаслик керакки, бундай пандемик вазият билан мамлакатимиз биринчи марта тўқнаш келмоқда. Биз жараён давомида билимларимизни ошириб, камчиликларимизни тўғрилаб бормоқдамиз, таслим бўлмаяпмиз.

    Шундай экан, ҳиссиётларга берилмай, шунчаки танқид қилувчиларга чалғмай, кўрилаётган чора-тадбирларини теран баҳолаб, ҳар биримиз бирор фойдали иш қилишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлашимиз лозим, деб ўйлайман. Ҳозир энг муҳими тўғри йўлда ҳаракат қилаётганлигимизни, бу йўл мураккаб эканлигига қарамасдан бошқа танлов имкони йўқ эканлигини англаб етишдир.

    Бундан ташқари, киритилган чекловлар етарли даражада енгил характерга эга ҳисобланади. Уларни апрель ойида амал қиолган чекловлар билан таққослаб бўлмайди. Карантин чоралари асосан хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳаларига тегишли бўлиб, улар одамлар кўп тўпланадиган тармоқлар ҳисобланади. Иқтисодиёт тармоқлари кенг кўламда тўхтатилгани йўқ ва бўлмаслиги аниқ. Иқтисодий фаолликнинг кескин пасайишини кутиш керак эмас. Aксинча, фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг 70%ни шу йилнинг сентабр ойида, йил охиригача эса қолган барчасининг фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

    Шу ўринда яна бир муҳим масалаги тўхталиб ўтмоқчиман. Ходимларнинг масофавий меҳнат шаклига ўтиши уларнинг хақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқишини англатмайди. Иш берувчилар эса ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича мажбуриятини сақлаб қолади. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика марказининг маълумотларига кўра, ҳатто қатъий карантин пайтида ҳам сўровларда қатнашган фуқороларнинг катта қисми (72%) ўз иш жойлари ва даромад манбаларини сақлаб қолишганини тасдқлашган. Фақатгина 17,3% респондентлар карантин вақтида навбатдаги меҳнат таътилига чиқишганини айтишган.

    Эпидемиологик вазиятнинг яқин келгусида барқарорлашуви карантин чекловларини енгиллаштиришга имкон беради. Вазиятнинг барқарорлашувидан келиб чиқиб, чекловлар таъсир қилган корхоналар фаолияти тикланиши учун ёрдам кўрсатилиши назарда тутилмоқда.

    Ҳокимларга иқтисодий фаолликни рағбатлантириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ ва тушунарли топшириқлар берилган.

    Шу билан бирга, аҳолининг саломатлигини ҳхимоя қилиш ва унинг иқтисодий фаровонлигини таъминлаш ўртасида самарали мувозанатни шакллантириш давлатимизнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.

    — Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган охирги селектр йиғилишларидан кейин жойларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши ва умуман карантин чоралари кучайтирилган бугунки кунларда амалга оширилаётган ишлар борасида аниқ фактларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.

    Маълумки, эпидемиологик муаммоларни бартараф этиш аҳолининг хабардорлик даражасини мунтазам ва талаб даражасида ошириб боришни ҳам талаб этади. Шу боис, жойларда аҳолининг коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, беморларни даволаш билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб бериш ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мамлакатимиз туман ва шаҳарлари 4 та секторлари негизида туну-кун– 24 соат ишлайдиган Штаблар тузилди ҳамда уларнинг колл-центрлари телефон рақамлари эълон қилинди, вилоят ҳокимларининг ўз ҳудудларидаги эпидемологик вазият, коронавирусга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида брифинглари ташкил этилмоқда.

    Ахборотларга кўра, куни-кеча, 24 июнь куниХитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дорилар олиб келинди ҳамда уларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тартибда ишлатиш учун топширилди. Яқин кунларда яна шундай тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар олиб келиниши режалаштирилмоқда.

    Охирги кунларда коронавирус билан касалланганларни қабул қилиш ва даволаш учун қўшимча 46,5 мингта ўрин-жойтайёрланди.Шунингдек, селектр йиғилишида яна 31 мингта ўрин ташкил этилиши, 397 та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилингани, бир ой муддатда яна 409 ташундай машиналар жойларга етказилишини ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар ва нафақага чиққан тиббиёт ходимлари орасидан жами 5 мингташифокор ҳамда 9 мингта ҳамшира беморларни даволаш ва маслаҳат беришга жалб этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

    Шу билан бирга, коронавирус инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимларинг иш ҳақларини жойида ҳамда ҳар кун бериш ташкил этилмоқда.

    Бундан ташқари, COVID-19 пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан четдан олиб кириладиган тегишли тиббиёт техникалари ва дори-дармонларни сертификатлаш соддалаштирилди. Шунингдек, жойлардаги аптекаларда сотилаётган дори-дармонлар нарх-навоси ноқонуний оширилишининг олидини олиш борасида тегишли тартибда назорат ишлари кучайтирилмоқда. Ушбу тадбирлар ҳақида телеканаллар орқали ахборотлар бериб борилмоқда.

    Шуни хам таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда карантин эълон қилингандан буён 20 дан ортиқ қарор ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларда пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини сақлаш, дори-дармонлар билан таъминлаш, иқтисодий секторни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қулай шарт-шароит ва имтиёзлар яратиш каби масалалар ўз аксини топган.

    Карантин даврида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг янабир жиҳатига эътибор беришимиз лозимки, Республика комиссиясининг қарори билан 20 кунлик карантинда 120 минг ижтимоий муҳофазага мухтож оилани бепул озиқ-овқат, дори-дармон ва бирламчи махсулотлар билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мақсадли тақсимлаш ва молиявий ёрдам кўрсатиш учун ҳомийлик, хайрияни мувофиқлаштириш ва кўнгиллилар марказлари ташкил этилмоқда.

    Биринчи навбатда, ёлғиз ва кексалар, кам таъминланган, кўп болали оилалар, оғир касаллар, икки ёки ундан ортиқ болани тарбиялаётган бева аёллар, ота-оналари ногиронлар ва етимларни тарбиялаётган оилалар ҳамдапандемия сабабли вақтинча даромаддан маҳрум бўлган оилаларгаёрдам кўрсатиш белгиланди.

    Мамлакатимизда пандемия шароитида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам беришни ташкил этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати тузилганидан хабарингиз бор. Қисқа вақт мобайнида ушбу ташкилоттомонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож 583 минг оилаларга 307 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди ва бундай кўмак ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу савобли ишга ўз ҳиссасини қўшаётганлар кам эмас.

    Умуман олганда, пандемия бошланганданбериқийин аҳволга тушган 3,8 млн. фуқароларимизга турли ёрдам кўрсатилган. Ёрдамнинг энг катта қисми – 92 фоизи тўғридан-тўғри ёки ваучерлар шаклида берилган ва ёрдамнинг жуда катта улуши айнан ижтимоий заиф уй хўжаликларига йўналтирилган.

    Таъкидлаш лозимки, келтирилаётган рақамлар оддий рақамлар эмас. Буларнинг ортида мураккаб вазиятга тушиб қолган юртдошларимизнинг тақдири ётибди.

    — Маълумки, беморнинг тузалиши ва оёққа туришида унинг шифокорга бўлган ишончи муҳим аҳамиятга эга, айниқса эпидемиологик вазият мураккб бўлиб турган вақтларда. Шу хусусда ҳам фикрлашсак.

    Бунинг замирида шифокорлар ва ҳамшираларнинг машаққатли меҳнати ётади, менимча. Шу боис, бугунги мураккаб эпидемиологик шароитда беморлар ҳаёти учун туну-кун курашаётган барча медицина ходимларини, айниқса, касалхоналарнинг “қизил зонасида” ҳамда тез ёрдам тизимида ишлаётган шифокор ва ҳамшираларни, шубҳасиз,қаҳрамон дейиш лозим. Бу ҳақда давлатимиз Раҳбари селектр йиғилишларида кўп бора эътироф этган. Яқинда Президентимиз томонидан бир гуруҳ медицина ходимларининг юқори давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги ҳам бунинг исботидир.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, маҳаллий хокимликлар, шунингдек, бошқа мутасадди давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ўз ҳудудларида карантин талабларининг сўзсиз амал қилинишини таъминлаш ва аҳолини COVID-19дан ҳимояланиши борасида хабардорлигини ошириш йўналишида “бир ёқадан бош чиқариб” ишни ташкил этсалар, шу асосда жойларда касалланиш ҳолатларининг камайишига эришиш мумкин бўлар эди ҳамда медицина ходимларининг машаққатли фаолияти қўллаб-қувватланган бўлар эди. Бу эса ўз навбатида соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча юкламанинг камайишига шароит яратиши мумкин.

    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қатъий карантин чораларининг қайта жорий этилиши касаллик юқтирилиши ҳолатларини жиддий камайтириш, яъни унинг “занжирини узиш” орқали коронавирус инфекциясидан зараланган, оғир аҳволдаги беъморларга эътиборни кучайтириб, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш имконини беради.

    Шу боис барчамиз карантин талаблари, санитар-гигиеник ҳамда ижтимоий қоидаларга қатъий риоя қилишимиз, шифокорлар маслаҳатларига амал қилиб, ушбу кўринмас ёвни биргаликда енга олишимизга ишонишимиз лозим.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates