Шафқатсиз ота ўз боласини тепиб йиқитди

    Ижтимоий тармоқларда ота вояга етмаган ўз боласига шафқатсиз муносабатда бўлгани бўйича хабарлар тарқалиб кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.

    Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ургут туман ҳокимлиги маълумот берди.

    Воқеа шу йилнинг 1 июль куни тушдан сўнг соат тахминан 14:30 лар атрофида Ургут туман "Мерганча" маҳалласида жойлашган Ургут Савдо комплексида содир бўлган.

    Бозорда савдо қилиш учун келган эр ва хотин вояга етмаган фарзандлари билан дўконларни айланиб юрган вақтида бозор ичида ота, вояга етмаган 5 ёшли ўғил фарзандини оёғи билан тепиб ерга йиқитгани савдо комплексида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланиб қолган.

    Ҳолат юзасидан вояга етмаган болага шафқатсиз муносабатда бўлган отани топиш ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида, Ургут туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Суриштирув давомида ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Ғўзор тумани "Қовчин" маҳалласида яшовчи А.Ф. эканлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилгандан сўнг, натижаси кенг жамоатчиликка маълум қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates