Текширувда фуқаро Б.Д. “Меҳнатобод” маҳалласидаги “Ш.З.” фермер хўжалигининг 40 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 210 кв. метр майдонда қурилиш ишларини амалга оширганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.