Ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади

    Ер участкалари ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қайта ижарага берилиши қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имконини яратади.

    Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Қонун билан Ер кодекси ҳамда қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

    Юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорларига кўра тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йилдан кейин йўл қўйилиши белгиланмоқда.

    Шу билан бирга, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда онлайн-аукцион орқали реализация қилиш киритилмоқда.

    Қонуннинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилишига хизмат қилади.

    Бундан ташқари, ер участкалари ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қайта ижарага берилиши қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имконини яратади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates