Ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатлар муҳокама қилинди

    Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши қайд этди. Бунинг учун ғалла ва пахтадан бўшаган ерлардан 100 минг гектардан ер ажратилиши белгиланган.

    Бугун Олий Мажлис Сенатида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 июнь куни ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси, кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.

    Семинарни Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев олиб борди.

    Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология ҳамда Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари иштирок этди.

    Қайд этилганидек, 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир муҳим вазифалар белгилаб берилган.

    Уларнинг ижроси натижасида 457 мингта доимий янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш орқали янги иш ўринларини 1,5-2 баравар ошириш имконияти мавжуд бўлади.

    Семинарда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б. Тажиев озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш масалаларига тўҳталиб, 8 июнь куни қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирди. Хусусан, эндиликда тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилиши ва ерлар ҳамма учун бир ҳил, ошкора ва электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилиши ёки ижарага берилиши қайд этилди.

    Тадбирда иштирок этган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши қайд этди. Бунинг учун ғалла ва пахтадан бўшаган ерлардан 100 минг гектардан ер ажратилиши белгиланган. Ва бу тажриба кейинчалик республикамизни бошқа вилоятларида ҳам амалга оширилиши қайд этди.

    Бундан ташқари Э. Гадоев видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга, шунингдек, чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифаларга асосий эътибор қаратилгани таъкидлаб, хусусий секторда ерни сотиш ва ижарага бериш тартиби, субсидия олишда имтиёзлар ва бошқа масалаларга тўҳталди.

    Ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш орқали ерларнинг иқтисодий қийматини белгилаш мақсадида маҳаллий Кенгашлар аъзолари, сенаторлар ўрганишлар ўтказиб, муаммоларни аниқлаши лозимлигини Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси И. Нажмиддинов таъкидлади.

    Жумладан, жойларда сайловчилар билан бўлган учрашувларда ерни ҳисоб-китобини такомиллаштириш, пухталаштириш юзасидан таклифлар бўлгани, тадбиркорлар ва ишбилармонларга ишлаб чиқариш ва хизмат шоҳобчлари ташкил этиш учун юқори балл-банитетга эга бўлган унумдор ер майдонларини ажратишдек ҳолатларга йўл қўйилгани ва бошқа муаммоларни ҳал қилишда ушбу Фармон дастуриламал бўлиши қайд этилди.

    Семинар давомида вилоятлардан қатнашган бошқа иштирокчилар ўз фикр ва тавсияларини билдирди.

    Тадбир сўнгида Фармон ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлар олдида турган вазифалар бўйича тавсиялар берилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates