Ерлардан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

    Мамлакатимизда 22 феврал 2022 1780

    “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–138-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилди:

    Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси;

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари.

    2022 йил 1 мартдан:

    аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланишҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.

    Бунда сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади.

    Қарорга кўра, “Е-YER NAZORAT” тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилади.

    2022 йил якунигача синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) ҳамда Қибрай ва Тошкент туманлари (Тошкент вилояти)да ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.

    Шунингдек, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:

    2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;

    2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;

    2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.

    Қарорга кўра:

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади;

    Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.

    Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates