Ерларни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш учун фоизсиз қарзлар ажратилади

    Қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва муомалага қайтариш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 200 млрд сўм миқдорида фоизсиз қарз маблағлари ажратилади.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги "Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ВМҚ-515-сонли қарорида белгиланган.

    Шунингдек ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш тартиби тасдиқланди.

    Ҳужжат Президентнинг 05.04.2024 йилдаги "Ёшларга ер ажратиш орқали даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-153-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

    ПҚ-153-сонли қарорга мувофиқ қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва муомалага қайтариш учун қуйидагилар ажратилади:

    • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 200 млрд сўм миқдорида фоизсиз қарз маблағлари;
    • 2024 йил учун Давлат бюджети параметрларида суғориладиган ер майдонлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган чўл ҳудудидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган 100 млрд сўм;
    • халқаро молия институтларининг грант маблағлари;
    • ушбу тадбирларни амалга ошириш учун етишмайдиган маблағларнинг бир қисми - Қорақалпоғистон бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан.

    Ушбу маблағлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун йўналтирилади:

    • вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш;
    • дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув олиш учун зарур воситаларни харид қилиш ва ўрнатиш;
    • суғориш (ариқлар, каналлар) ва коллектор тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш;
    • янги ўзлаштирилаётган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланилаётган ер участкаларини лазер қурилмали текислаш агрегатлари билан текислаш.

    Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

    • янгидан ўзлаштирилиши ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилиши лозим бўлган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;
    • ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
    • ушбу ер участкаларини қабул қилиш;
    • ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланиш бўйича тадбирларга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 20 августдан кучга кирган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates