Кредит қарзи эвазига “Captiva” хатланди

    Ижтимоий ҳаёт 10 феврал 2025 795

    Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг қарздор А.Т.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ Андижон филиали фойдасига 12,3 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

    Қайд этилишича, ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “Captiva” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кириб қўйилди.

    Шундан сўнг, қарздор шу куннинг ўзида кредит қарзлари билан бирга қўшимча жарима пулларини ҳам тўлади.