баннер
18 апр 2025
19:32

    Эрон Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан самимий қутлади

    Ҳукумат 10 июл 2023 5763

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий телефон орқали мулоқот қилдилар.

    Суҳбат аввалида Эрон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.

    Эрон Президенти ушбу мамлакатнинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийнинг саломи ва табрикларини ҳам етказди.

    Жорий йилнинг июнь ойида Эронга расмий ташриф якунида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Қабул қилинган “Йўл харитаси”га мувофиқ саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга киришилгани мамнуният билан қайд этилди.

    Фаол мулоқотларни, шу жумладан икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлар маъмуриятлари даражасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech