Эрон сулҳ эълон қилинганидан кейин Исроилга ракета учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар қилди IRIB давлат телерадиокомпанияси ўзининг Telegram-каналида.
Аббос Арагчининг аниқлик киритишича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон яқин соатларда тўлиқ ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди.
Bloomberg: АҚШнинг Эронга ҳужуми фонида Brent нефтининг нархи бир баррель учун 81 доллардан ошиб кетди.
Суриянинг Ал-Ҳасака вилоятидаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилинди, деб хабар бермоқда Эроннинг Mehr давлат агентлиги.
Эрон 22 июнга ўтар кечаси АҚШ ракета зарбаларидан олдин Фордо ядровий бойитиш заводидан ускуна ва уранни олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берди.
Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни зарур деб ҳисоблайди, деди Эрон Ислом Республикаси парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Исмоил Кусарий.
Эрон Президенти Пезешкиён: Эронга берган зарбалари учун АҚШ жавоб олиши керак.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Москвага келди ва у ерда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи.
Эрон Беэр-Шева шаҳридаги технопарк яқинига ракета зарбаси берди, оқибатда ёнғин келиб чиқди, уйлар ва автомобилларга зарар етди.