Эрон ташкилотнинг тўққизинчи аъзоси бўлди. 2022 йил сентабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиш мажбурияти тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.
ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилотга олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга қўшилган эди, деб хабар беради tass.ru.