Сўнгги йилларда эронлик олимлар томонидан нашр қилинган китоб-альбомларда Эрон музейларида Амир Темурга тегишли бир эмас, нақ 3 та қилич борлиги маълум бўлди.
Соҳибқиронга тегишли қиличлардан бири Теҳрон миллий музейида бўлса, қолган иккитаси шаҳардаги Саъдобод сарой-мажмуаси ҳудудидаги Ҳарбий музейда сақланаётгани аниқланган.

“Темур тузуклари” асарининг асл қўлёзмаси ҳозир қаерда?
Соҳибқирон Амир Темур бобомизга тегишли бўлган ва ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган ашёлар ҳақида биласизми?









