Эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Яшил сайёра 3 апрел 2021 753

    Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 апрел куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

    Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates