Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 20-22° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.
Тоғли ҳудудлар, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-8° бўлади.