20 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    “Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, эртага Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Қайд этилишича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ, чўл ҳудудларда 3-8 даража илиқ бўлади.

    Тошкeнт вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

    Тоғли ҳудудлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.