Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади

    Мамлакатдаги 5491 та кўп квартирали уйда жойлашган 13 798 та лифт ускунаси тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра, фойдаланиш муддати ўтган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 тасини таъмирлаш зарурлиги аниқланди.

    Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ва аҳолига хавфсиз шароит яратиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро платформаси доирасида лифтларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг реестри юритилади. Ушбу реестрга ташкилотларнинг лифтларни ўрнатиш ва таъмирлаш фаолияти учун берилган рухсатномалар, уларнинг амал қилиш муддати ҳамда хизмат кўрсатувчи мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар киритилиши белгиланган.

    Келгусида мазкур платформа орқали республикадаги кўп қаватли уй-жойлардаги барча лифт ускуналарини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, мамлакатдаги 5491 та кўп квартирали уйда жойлашган 13 798 та лифт ускунаси тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра, фойдаланиш муддати ўтган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 тасини таъмирлаш зарурлиги аниқланди.

    Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 854,6 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Ушбу чора-тадбирлар лифт ускуналарининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, замонавий диспетчерлик хизматини жорий этиш ва аҳолининг ҳаёт сифати ҳамда хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates