Эътибор масъулият ҳам юклайди

    Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим: олий таълимдан кейинги таълим тизимини ривожлантириш бўйича берилган барча таклифлар бугунги кунда мазкур йўналишдаги мавжуд кўплаб муаммоларга ва сунъий тўсиқларга ечим бўла олади.

    Президентимиз Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида 2021 йилни юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди. Зотан, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини Президентимиз ўз нутқ ва маърузаларида кўп бор таъкидлаган. Бу устуворликни бугунги кунда шу йўналишда амалга оширилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, ёш авлод таълим-тарбияси ва унинг сифатли таълим олиши йўналишида сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, олий таълим соҳасини ривожлантириш, тизимни тубдан такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Албатта, бўлаётган бу ижобий ўзгаришларни нафақат шу тизимда фаолият олиб бораётганлар, балки бутун жамият ҳис қилмоқда, десам муболаға бўлмайди. Зеро, таълим ривожисиз тараққиётга эришишнинг имконияти йўқ.

    Президентимиз Мурожаатномасида ҳам олий таълим тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар бундан кейин ҳам шу руҳда давом этишини ва бу масала кун тартибидаги долзарб масала эканини таъкидлаб ўтди. Жумладан, олий таълим тизимига оид келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида тўхталиб, 30 та олий таълим муассасасига ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши қайд этди. Бу эса, ўз навбатида, олий таълим муассасаси таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар, қўшимчалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини белгилаш ва иқтидорли талабаларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилишга ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфлаш имкониятини беради.

    Шу билан бирга, Президентимиз ўз Мурожаатномасида нафақат олий таълим тизими, балки олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида ҳам тўхталиб, тизимни ривожлантириш бўйича ҳам қатор таклифларини билдириб ўтди. Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим: олий таълимдан кейинги таълим тизимини ривожлантириш бўйича берилган барча таклифлар бугунги кунда мазкур йўналишдаги мавжуд кўплаб муаммоларга ва сунъий тўсиқларга ечим бўла олади. Биргина, 2021 йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий таълим муассасаларга магистратура ва докторантурага ўқишга юбориладиган ёшлар сонининг беш баробарга, олий ўқув юртлари ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 2017 йилга нисбатан уч баробарга оширилиши ва пировардида бу кўрсаткичнинг 4,5 минг нафарга етиши кўплаб ёшларнинг илм-фан билан шуғулланишга қизиқишини ошириб, чин маънода мотивация бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, ёш олимларга маҳаллий шароитда олинган илмий тадқиқот натижаларини хорижнинг нуфузли илмий марказларида ва олий таълим муассасаларида синовдан ўтказиш, такомиллаштириш имконияти яратилади.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, яратилаётган барча шароитлардан руҳланиш билан бирга, бу катта масъулият эканини ва унга муносиб бўлиш лозимлигини унутмаслигимиз керак. Олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларининг натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда, ўз соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлашда собитқадамлик билан ҳаракат қилишимиз лозим. Зеро, бу йўналишда Мурожаатнома ва унда берилган таклиф ва вазифалар дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

    Икромжон РАҲМОНОВ,

    Тошкент давлат техника университети

    “Электр таъминоти” кафедраси мудири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates