Европа Иттифоқида инфляция даражаси пасаймоқда

    Май ойида истеъмол нархлари 6,1 фоизга ўсди, аслида 6,3 фоиз ўсиши кутилган эди. Апрель ойида 7 фоизлик кўрсаткич қайд этилган эди.

    Шунга қарамай, Европа Марказий банки давом этаётган нархлар босимини жиловлаш учун фоиз ставкаларини янада ошириш зарурлигини айтди.

    Европа Иттифоқи статистика агентлиги – Eurostat томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ягона валюта блокидаги 20 та давлатда йиллик истеъмол нархлари май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга ўсди. Бу 2022 йил февралидан бери энг паст кўрсаткич ва Reuters сўровида иқтисодчилар томонидан прогноз қилинган 6,3 фоиздан паст.

    Европа Марказий Банки Президенти Кристин Лагард, маълумотлар эълон қилинганидан кўп ўтмай ўз нутқида, инфляция ҳали ҳам “жуда юқори” эканлигини ва уни 2 фоизга тушириш учун фоиз ставкаларини янада оширишни талаб қилди.

    Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, асосий инфляциянинг пасайиши асосан Германиянинг май ойида 49 евролик субсидияли жамоат транспорти чиптасини жорий этиши билан боғлиқ, бу эса транспорт нархларини пасайтирди, деб хабар беради korrespondent.net.