Европанинг бир қатор мамлакатларида карантин юмшатилмоқда

    Кейинги ҳафтадан бошлаб Буюк Британия коронавирус туфайли ўрнатилган чеклов чораларини икки босқичда юмшата бошлайди. Улардан биринчисида дўконлар, спорт заллари, ҳайвонот боғлари, сартарошхоналар ва барлар 12 апрелда очилади, кейинроқ эса очиқ майдонлардаги дам олиш жойлари ҳам очиқ бўлади, дея хабар бермоқда Euronews.

    Британияда қариялар уйларида 31 миллиондан ортиқ одам эмланди. Шундан сўнг, уларнинг қариндошлари билан учрашишларига рухсат берилди. Лекин бир вақтнинг ўзида ҳар бир кишининг олдига иккитадан кўп бўлмаган меҳмон келиши мумкин. Шунга қарамай, бош вазир Борис Жонсон юртдошларини ҳушёр бўлишга чақирди.

    “Биз тинчлана олмаймиз. Биз бошқа мамлакатларни қамраб олган юқумли касалликлар тўлқинининг гувоҳи бўлмоқдамиз, буларнинг барчаси нимага олиб келишини кўряпмиз. Вакцинациянинг қанчалик самарадорлигини биз ҳали ҳам билмаймиз. Эмланган одамлар инфекциянинг янги тўлқинига дуч келишса керак. Касаллик тез орада орқага қайтмаслигидан қўрқаман, шунинг учун эмланишингиз, ўз навбатида вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилишингизни илтимос қиламан ва сизда бирон бир аломат бўлмаса ҳам, бепул тест топшириш имкониятидан фойдаланинг”, деди Жонсон.

    Грециянинг айрим ҳудудларида кичик ва ўрта корхоналар, дўконлар икки ой давомида ёпиқ турганди. Айни пайтда улар очилди, аммо чеклов чоралари қисман сақланиб қолди. Катта савдо марказлари ҳозирча ёпиқ қолмоқда, аммо одамлар одатдаги ҳаётга қайтишни бошлаганини аллақачон сезишаётганини айтишади.

    Португалияда энди ўрта мактаб ўқувчилари ўз синфларига қайтишлари мумкин ва мамлакатда икки ойлик карантин чоралари кўрилганидан кейин музейлар ва кафелар қайта очилмоқда. Бундан ташқари, ресторанларда столда фақат тўрт киши ўтиришига рухсат берилади.

    Душанбадан бошлаб яна индивидуал спорт турлари билан шуғулланиш мумкин, шу жумладан сузиш ҳавзаларида машғулотларга рухсат берилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates