Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида хизматлардан рекламасиз фойдаланиш имконини берувчи пуллик обуна тизими фаоллашади.
Обуна 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб Европа Иттифоқи, Европа иқтисодий ҳудуди ва Швейцария фойдаланувчилари учун амал қилади. Уни веб-сайтда ойига 9,99 еврога ёки илова орқали ойига 12,99 еврога сотиб олиш мумкин.
Ушбу тизимда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари реклама қидириш учун ишлатилмайди. Обуна эгалари энди ўз саҳифаларида рекламани умуман кўрмаслик имконига эга бўладилар.