Тошкент метрополитени тирбандликлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар метро қатнови ораси чўзилгани, одам ниҳоятда кўплиги ҳақида эътирозлар қолдирган. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени“ ДУК маълумот берди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда ҳар бир йўналишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолатда поездлар ҳаракати жадвал асосида йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, доимий равишда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўналишларда поездлар сони оширилиб, қўшимча захира поездлар ҳам ҳаракатланмоқда.

    Telegramдаги каналларнинг бирида метрополитеннинг "Беруний" бекати тасвирланган ҳолда “Ҳар куни ишдан қайтишда 5 та метро ўтказиб, 6- ёки 7-сига зўрға чиқиб кетишга тўғри келмоқда“ мазмунидаги маълумот тақдим этилган. Одам ниҳоятда кўп, метро қатновининг ораси чўзилгани айтилган. Метрополитен бу маълумот бўрттирилган (ёлғон) эканини билдирди.

    “Тошкент метрополитени“ ДУК масъул ходимлари томонидан охирги 1 ой давомида “Беруний“ метро бекатидаги барча камералар тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар асосида бекатда бу каби ҳолат юз бермаганлиги аниқланди.

    Айтиш мумкинки, бундай ҳолат ҳақиқатга тўғри келмайди ва омма олдида ташкилот обрўсига путур етишига олиб келади, — дейилади хабарда.
    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates