ОАВ: Малайзия 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлайди

    Малайзия ҳукумати 2026 йилга қадар 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш режасини эълон қилди, деб хабар беради New Straits Times.

    Коммуникация вазири Фаҳми Фадзилнинг сўзларига кўра, платформалар тақиқ учун электрон идентификация (eKYC) тизимини тайёрлаши керак.

    “Биз барча платформа провайдерлари келгуси йилга қадар чораларни амалга оширишга тайёр бўлишини кутамиз”, деди вазир. Келгуси ойларда Малайзия расмийлари ёшни текшириш тизимининг тафсилотларини операторлар ва жамоатчилик билан муҳокама қилиш ва мувофиқликни мониторинг қилиш механизмини яратиш ниятида.

    Октябрь ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун минимал ёшни 13 ёшдан 16 ёшгача оширишга қарор қилган эди. Малайзия ҳукумати ушбу чора ўсмирлар учун киберҳужум ва онлайн фирибгарликдан тортиб онлайн жинсий тажовузгача бўлган хавфларни камайтиришга қаратилганлигини таъкидламоқда, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates