ФАО ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида янги лойиҳа ишга туширилди

    Лойиҳа ҳудуди сифатида Фарғона водийси танланди.

    Лойиҳа “Қишлоқ хўжалигини рақамли трансформация қилиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш”, деб номланади. Янги лойиҳани ишга тушириш маросими пойтахтимизда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини билим, инновациялар ва рақамлаштириш орқали трансформация қилиш” мавзусида ўтказилган семинарда бўлиб ўтди.

    Лойиҳа инновацияларни жорий этиш ва бутун қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат секторини рақамли ўзгартириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Инновацион ва рақамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва фермерлар, тадбиркорлар ўртасида ўзаро билим алмашишни такомиллаштириш, миллий ва маҳаллий даражада илмий-маслаҳат хизматлари бўйича аниқ тасаввур ва йўл харитасига эга бўлиш лойиҳа олдига қўйилган вазифалардан биридир. Лойиҳа ҳудуди сифатида эса Фарғона водийси танланди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қишлоқ уй хўжаликларини кучайтириш ва тадбиркорликни рағбатлантириш учун янги хизматлар, воситалар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ёрдам беради. Ташкилотнинг тараққиёт учун коммуникациялар бўйича ходими Софи Треинен таъкидлаганидек, “Барча иштирокчилар — фермерлар, давлат, хусусий ёки академик сектор вакиллари бўладими, улар миллий, минтақавий ёки туман даражасида жараёнга жалб қилиниши лозим. Бизнинг шиоримиз ҳеч кимни ортда қолдирмасликдир, шунинг учун биз нафақат турли муассасалар, балки жамоалар, ёшлар, аёллар ва қариялар билан ҳам мулоқот қилишимиз зарур. Шунингдек, биз авлодлар ўртасида билим алмашинувини таъминлашимиз керак”.

    Семинар давомида инновациялар ва рақамлаштириш бўйича иккита кўп томонлама ишчи гуруҳ тузилди ва уларнинг аъзолари белгиланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates