Фарғона давлат университетида ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

    Айни пайтда Фарғона давлат университетида мусиқа таълими ҳамда тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишларидан касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Дастлабки кунда ушбу йўналишларга ариза топширган 30 нафар абитуриентнинг иқтидори синовдан ўтказилди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, университетнинг касбий (ижодий) имтиҳонлар топшириладиган таълим йўналишлари 11 тани ташкил этади. Ушбу таълим йўналиши бўйича бу йил 3090 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушган. Ижодий имтиҳонлар август ойининг 6 санасига қадар давом этади.

    — Ижодкор абитуриентларга барча шарт-шароитлар яратилган ҳолда шаффофлик асосида ўтказилаётган касбий имтиҳонлар натижалари тезкорлик билан бугундан, 30 июлдан эълон қилинади, — деди Фарғона давлат университети ректори Баҳодир Шермуҳаммадов. — Ушбу кўрсаткичлар билан ёшлар бевосита университетимиз сайти, расмий телеграмм канали, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали танишиб боришлари мумкин.

    Айтиш мумкинки, университетга ўқишга кириш учун умумий 23,5 минг нафарга яқин абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Шундан икки минг нафардан зиёди олийгоҳ факультетларида ташкил этилган рус гуруҳларида ўқиш истагини билдирган. Университет томонидан янги ўқув йили учун бакалавриат босқичи кундузги йўналишига 2574 нафар, сиртқи таълимга 950 нафар, магистратура босқичига 157 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Бундан ташқари, қўшимча квота асосида алоҳида имтиёзга эга бўлган иқтидорли ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг олий таълимга мувафаққиятли қабул қилиниши кўзда тутилган.

    Ҳозир магистратура, ўқишни кўчириш бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates