Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берилди

    Ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаролар тиббиёт ходимлари назоратида.

    2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43да Фарғона шаҳар, «Янги йўл» МФЙ, А. Яссавий кўчасида жойлашган, кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шахобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларни бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлган ундан сўнг ёнғин юзага келган.

    Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да ёнғин батамом ўчирилган.

    Ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаролар тиббиёт ходимлари назоратида.

    Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлар, ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates