Японияда Epsilon S ракетаси двигателини синовдан ўтказиш вақтида ёнғин содир бўлди

    Ёнғин Япониянинг Epsilon S ракетаси двигателини синовдан ўтказиш вақтида юз берди. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси (NHK) хабар берди.

    Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса Танэгасима космодромида (Кагосима префектураси) бўлиб ўтган двигатель синови вақтида юз берди. Айни пайтда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади, космодромга ўрнатилган камерадан олинган тасвирларда тутун кўтарилгани акс этган.

    Epsilon серияли қаттиқ ёнилғили уч босқичли ракета Япония аэрокосмик агентлиги (JAXA) томонидан Япониянинг IHI самолёт ишлаб чиқариш корпорацияси билан биргаликда ишлаб чиқилган. Япония 2013 йилдан бери бундай ракеталардан кичик сунъий йўлдошларни учириш учун фойдаланмоқда, Epsilon S – унинг сўнгги модификацияси, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates