Ҳодиса бугун, 10 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Ғафур Ғулом» МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақдаги маълумот Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 03:49 да келиб тушди, дея хабар беради бошқарма матбуот хизмати.
16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник С.Т.Зуфаров, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган.