Кўп йиллик меҳнат маҳсули кулга айланмасин...

    Мамлакатимизда ҳар йили куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

    Аксарият ёши улуғларимиз ҳар сафар дуога қўл очганида энг эзгу ниятлари қаторида “Ўт балосидан асрасин”, деган тилакни ҳам канда қилишмайди. Бу бежизга эмас, албатта. Зеро, айтайлик битта иморатни тикка қилгунча бир оиланинг 5-10 йиллаб вақти, шунга яраша маблағи кетади. Биргина эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан ёнғин эса нари борса 1-2 соат мобайнида шунча йиллик меҳнатни ёқиб, кул қилиши ҳеч гап эмас.

    Айниқса, юртимиз шароитида ҳаво ҳарорати совиб, электр иситиш мосламаларига юклама ошган айни кунларда нафақат аҳоли хонадонлари, балки ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ёнғин чиқиш эҳтимоли ортади. Шу боис мамлакатимизда ҳар йили куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

    “Тошкент иссиқлик электр маркази” АЖда ҳам ҳар йили айнан қиш мавсуми арафасида ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Бу йилги ойлик доирасида “Тошкент ИЭМ” АЖ ҳудудида ноябрь ойи бошидан ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилиб, эҳтимолий ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги ишлар кучайтирилди.

    Жумладан, биринчи навбатда, корхона ишчи-ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларда шахсий хавфсизлик маданиятини шакллантириш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш асосий мақсад сифатида белгиланиб, ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва ишчи-ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бунга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари жалб этилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ўқув-тактик машғулотлари ўтказилади.

    Марказда тузилган ёнғин хавфсизлиги бўйича ишчи комиссиялари томонидан барча туркумдаги объектларда, айниқса, оловга мойиллиги бор цех, бўлим участкалари ва ишчи-ходимлар кўпроқ ишлайдиган, тўпланадиган бошқа объектларда кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари кучайтирилди.

    – “Тошкент ИЭМ” филиали ҳудудидаги барча объектларда ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши юзасидан ҳар куни комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — дейди корхона бош муҳандиси, ўқув машғулотлар бошлиғи У.Рисқулов. — Ёнғин ўчириш воситаларини тўғри ҳолатда сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш, электр жиҳозларининг ҳолати ва ёнувчи материалларни сақлаш меъёрларига риоя қилиш шулар жумласидандир. Кўнгилли ёнғин ўчириш бригадаларининг мунтазам ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

    Корхона ахборот хизмати


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates