Фарғона ва Андижон вилоятларида суюлтирилган газ ва газ баллонлари талон-торож қилинди

    “Олтиариқтумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари 153 та аҳоли хонадонига гўёки 2 998 та газ баллонларида 1 кг учун белгиланган 1 600 сўмдан жами 58 520 кг суюлтирилган газ етказиб берилгани ҳақида электрон дастурга сохта маълумотлар киритди.

    Амалда эса газ тўлдирилган баллонларни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида аниқланишича, шу орқали жами 262,4 минг сўм нақд пул маблағларини талон-торож қилинган.

    Шу каби, Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлими масъул шахслари ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 98 млн сўмлик жами 235 дона суюлтирилган газ баллонларини ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа шахсларга бериб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates