Субсидия асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро А.И. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаролар М.Ҳ. ва унинг синглиси М.Ҳ.нинг ишончига кириб, уларга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида субсидия асосида уй-жой олиб бериши эвазига жами 1 600 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 6 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.