Умра зиёратини лицензиясиз ташкил этган шахсларга жиноят иши очилди

    Махсус лицензияга эга бўлмасдан Умра зиёрати тадбирларини ташкил этган ва фуқаролардан маблағ ундирган шахслар ва фирмалар тергов қилинмоқда.

    Дин ишлари бўйича қўмита бу ҳақда маълумот берди.

    Жумладан, Умра зиёратини амалга ошириб, ортга қайта олмаган 93 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари мурожаатлар келиб тушган.

    Ўрганишлар натижасида улар Yusro Travel, Muslim Travel, Meta Travel, Elchi Travel каби фирмалардан юборилгани аниқланди. Зиёратчилар фирмалардан бирининг меҳмонхоналардан жами 35 минг доллар қарз бўлгани сабаб чиқариб юборилган.

    Ҳамкор ташкилотлар билан зиёратчиларни ортга қайтариш масаласи кўрилди. Ички ишлар органлари томонидан мазкур иш юзасидан тергов ўтказилганда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани яшовчи М.О. томонидан ноқонуний тарзда турфирма фаолиятини юритиб келгани аниқланди. Ушбу шахсга тегишли тартибда иш очилди.

    Шунингдек, Yasin Travel фирмаси ҳам фуқароларга Умра зиёратини таклиф этган. Лекин улар 74 нафар йўловчиларга тақдим этган Жидда-Тошкент авиачиптаси ноқонуний бўлиб чиқди. Мазкур масала юзасидан жиноий иш очилган.

    Наманган вилоятида туғилган фуқаро 30 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни айтиб, улардан 31 900 доллар олган ва зиёратчиларни Тошкент-Жидда йўналишида Саудия Арабистонига юборган. Лекин уларга қайтиш билетини олиб бермасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

    Шунингдек, Фарғонада лицензиясиз фаолият юритаётган Mahdi Travel, Muhayyo 22-10, Parvoz Ekspress каби фирмалар аниқланди.

    Уларга ЖК 168-моддаси асосида иш очилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates