Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди 

    Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

    Хусусан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган рейд тадбири давомида “К.A.” МЧЖ раҳбари М.А. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тижорат мақсадларида уланиб, 628 426 кВт.соат электр энергияси сарфланган ҳолда электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 2,8 млрд. сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат бўйича М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates