Фарғонада яна иккита давлат хизматлари марказлари халқ ихтиёрига топширилади

    Мамлакатимизда 23 декабр 2021 1705

    Шу кунга қадар Фарғона вилоятининг 17 та туман ва шаҳарларида давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари аҳоли ихтиёрига топширилди.

    Қўшни Тожикистон сарҳадларига туташиб кетган Бешариқ туманида айни кунларда 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуднинг қоқ марказида Давлат хизматлари марказининг янгидан қурилаётгани яқин кунларда ана шу кўпсонли аҳолига бемисл қулайликлар ва имкониятлар эшигини очади.

    Фурқат туманида ҳам Давлат хизматлари марказининг бутунлай янгидан қурилаётган биноси марказий «Юксалиш» кўчасида жойлашди. Авваллари фурқатликлар яратилган шароитларнинг ноқулайлиги сабаб давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларга учраётганди. Айниқса, махсус қурилмаган бинода замон талаблари ҳамда одамларни рози қилиш даражасида хизмат кўрсатишнинг ўзи мўъжиза эди.

    Фурқат ҳамда Бешариқ туманларида қурилаётган ушбу давлат хизматлари маркази биноси анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган ҳолда бунёд этилмоқда. Фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ташкиллаш мақсадида кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилади. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфоленд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олади. Ҳар иккала марказларда яқин кунларда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates