Маълум қилинишича, 14 апрелъ куни Учкўприк тумани Бекобод қишлоғида давлат рақам белгисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган Спарк ҳаракатланиб бораётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг инспектор А.А. автомобилни тўхтатиш чораларини кўрган.
Лекин ҳайдовчи Ж.Ж ходимнинг тўхташ ва автомашинадан тушиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган. Ушбу вазиятда инспектор буйруқ талабларига асосан куч ишлатиб, автомобилъ ойнасини синдириб, ҳайдовчини тўхтатиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилъ жарима майдонига жойлаштирилган.