Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда фармацевтика, тиббиёт соҳаларида вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари суҳбат давомида Онкология, юрак қон-томирлари ва эндокринология муҳим йўналишлардан эканлигини қайд этиб, ушбу йўналишларда замонавий жаҳон стандартларига мос шифохоналар қуриш зарурлиги ва бу бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.
Бу борада тиббиёт соҳасида лойиҳаларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш таклифи билдирилди. Божхона, солиқ имтиёзлари бўйича ҳам маълумот берилди.
Яқин кунларда қувайтлик мутахассислар гуруҳи вилоятимизга ташриф буюриб, билдирилган таклифлар бўйича ўрганишлари ва ҳамкорликда янги лойиҳаларга киришилишига келишилди.