Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар «Шолдирама» МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган заправкада Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газбаллони ичига метан тўлдириш вақтида портлаган.
«Портлаш оқибатида ёнғин юз бермаган. Ҳодиса туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.