Вашингтон ва Киев 24 апрель куни Украинанинг фойдали қазилмалари бўйича келишувни имзолайди. Бу ҳақда Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берар экан АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
Унга ҳужжат шу ҳафта имзоланадими, деб савол берилди. “Бизда минераллар бўйича келишув бор, мен ишонаманки, келаси пайшанба куни, яқин орада тузилади. Мен улар келишув шартларини бажаришларига ишонаман, шунинг учун кўрамиз”, деди давлат раҳбари.









