АҚШнинг Ямандаги нефть бандаргоҳига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 нафарга етди

    Пайшанба куни кечқурун АҚШнинг Ал-Худейда вилоятидаги Рас-Иса нефть бандаргоҳига берган зарбалари оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди.

    “Ансор Аллоҳ” ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 170 нафардан ортиқ киши жароҳатланган, деб хабар беради tass.ru.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Рас-Иса бандаргоҳига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 нафарга етди, яна 171 киши жароҳат олди. Тез ёрдам ва фуқаро мудофааси қутқарув гуруҳлари бедарак йўқолган ва жароҳатланганларни қидиришни давом эттирмоқда”, дейилади департамент хабарида.


    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates